Сурхондарёда адвокат 50 минг доллар билан ушланди
У айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига пора талаб қилган.

Сурхондарёда адвокат 50 минг доллар билан ушланди.
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида фаолият юритувчи адвокатлик ҳайъати адвокати ички ишлар идоралари томонидан қўзғатилиб, ҳозирда жиноят ишлари бўйича мазкур туман судида кўрилаётган жиноят иши бўйича суд идораларидаги мансабдор танишлари орқали айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига 60 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ва Прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат сўралган пул маблағидан 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввал Хонобод тумани ҳокими ўринбосари ушланганди.