Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Футболчи турк клуби билан 2 йиллик битим имзолаган.

Элдор Шомуродов Туркияда фаолиятини давом эттиради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркиянинг “Башакшеҳир” жамоаси футболчисига айланди.
"Истанбул Башакшехир" Шомуродовни 2,7 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 3 млн еврога ижарага олди.
Элдор Шомуродов турк клуби билан 1 йилга узайтириш шарти билан 2 йиллик битим имзолаган, футболчининг кейинги трансферининг 10% пули "Рома" ҳисобига ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов илк бор Ромага 2021 йилга келганди.