platina.uz
Жамият

"УзТест"да йирик ўғрилик содир бўлгани айтилмоқда

Бундан ташқари, 6 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфлаб юборилган.

"УзТест"да йирик ўғрилик содир бўлгани айтилмоқда

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг УзТест – "Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасасининг Бухоро вилояти ҳудудий филиалида 1 тонна 200 кг ва умумий нархи 150 млн сўм миқдорида бўлган "Тормозной стенд" синов ускунаси, 250 млн сўмлик газ баллонларни ўлчаш воситаси ўғирланган.

Бу ускуналар Германиядан олиб келинган эди. Шунингдек, "УзТест"да 6 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфлаб юборилган.

Агентлик раҳбарияти ҳозирча бу маълумотга муносабат билдиргани йўқ.

Эслатиб ўтиш керак, Autodeklarant лойиҳаси Пискент автополигонида электромобиллар қандай текширилиши ҳақида видеолавҳа эълон қилганди. Видеода ичкарида ҳеч нима текширилмаслиги, вақт ўтказиб чиқариб юборилиши акс этган.

Шунингдек, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Leapmotor C16 автомобилида аниқланган “камчилик” сабабли автомобилларларни сертификатлаштириш органларига Leapmotor русумли машиналарни сертификатлаштириш юзасидан аризаларни қабул қилишни тўхтатиш тўғрисида хат юборганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid