platina.uz
Жамият

Тадбиркорларга белгиланган салкам 2 млрд сўм қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинди

“Ҳудудгаз Жиззах” уларга катта миқдорда асоссиз қарздорлик ёзиб келгани айтилган.  

Тадбиркорларга белгиланган салкам 2 млрд сўм қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинди

1 млрд 800 млн сўмдан ортиқ ҳисобланган асоссиз қарздорлик тадбиркорлар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Қўмита ва унинг ҳудудий органларига тадбиркорлик субъектларидан табиий газ учун асослантирилмаган ҳолда нотўғри қарздорликлар ҳисобланганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Xусусан, Қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига “Жиззах йўл қуриш таъмирлаш” МЧЖга “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали томонидан асоссиз қарздорлик белгиланганлиги юзасидан тушган мурожаат ўрганиб чиқилди.

Ўрганишларда мазкур МЧЖнинг абонент картасига амалда сарфланмаган табиий газ ҳажмлари киритиш орқали ундирилган 726 млн 314 минг сўм маблағ асоссиз эканлиги аниқланиб, тадбиркорлик субъекти фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Махсус комиссия томонидан газ таъминоти корхонасига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, тегишли кўрсатма берилди.

Xудди шу каби, Жиззах шаҳридаги “Sofitel” МЧЖ шаклидаги Ўзбек-Хитой қўшма корхонасининг ҳам мурожаати ўрганиб чиқилиб, “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали томонидан тадбиркорлик субъектига нисбатан асоссиз равишда белгиланган тарифни 2 баравари қўлланилиши натижасида 1 млрд 107 млн 914 минг сўм нотўғри ҳисоблангани аниқланган. Махсус комиссия томонидан белгиланган тартибда газ таъминоти корхонасига нисбатан иш қўзғатилган ва мазкур маблағларни қўшма корхона фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича тегишли қарор қабул қилиниб, кўрсатма берилган.

Аввалроқ аҳолига ҳисобланган салкам 2 млрд сўмлик қарздорлик бекор қилиниши маълум бўлганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid