Тошкентдан Исроилга рейслар қайта тикланади
Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик сабаб авиапарвозлар тўхтатилганди.

Тошкентдан Исроилга рейслар қайта тикланади.
Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.
2025 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналишидаги рейслар одатдаги тартибда амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 13 июнда Исроил Эронга ҳуужум уюштирди. Эрон бунга жавобан Исроилга зарбалар берди.
Ҳаво ҳудуди ёпилиши ва хавфсизлик сабаб Ўзбекистондан Исроилга рейслар вақтинча тўхтатилди.