Исроил авиакомпанияси Москвага парвозларни тўхтатди
Бунга Грознийга учаётган Озарбайжон самолётининг ҳалокати сабаб бўлган.
Жаҳон
27 декабрь 2024 йил
Исроил авиакомпанияси Ақтау яқинидаги самолёт ҳалокатидан кейин Москвага парвозларни тўхтатди.
Исроилнинг El Al авиакомпанияси "Россия ҳаво ҳудудидаги воқеалар" сабабли Тел-Авив-Москва йўналишидаги барча рейсларни келаси ҳафтагача тўхтатди, деб хабар бермоқда РБК.
Авиакомпания баёнотини Исроил ОАВлари эълон қилди.
Унда айтилишича, бу қарор Бокудан Грознийга учаётган Озарбайжон авиакомпаниясининг Embraer 190 самолёти Қозоғистонда ҳалокатга учраганидан кейин қабул қилинган.
Euronews ва бошқа нашрлар самолёт ҳалокатига Россия ракетаси сабаб бўлганини ёзмоқда.