platina.uz
Жамият

Тошкентдаги Олий суд биносида чироқ ўчди

Platina.uz аввалроқ бу мавзу ҳақида ёзиб, Энергетика вазирилигининг қуруқ ваъдаларини эслатиб чиққанди.

Тошкентдаги Олий суд биносида чироқ ўчди

Тошкент шаҳрида бугун кундуз куни чироқ ўчиб қолди. Бу Олий суд ахборотидан маълум бўлди.

"Олий суд биносида электр таъминоти билан боғлиқ узулишлар кузатилаётганлиги муносабати билан Олий суднинг барча интерактив хизматлари фаолияти вақтинча тўхтатилган", дейилади хабарда.

Platina.uz аввалроқ "Ваъдабоз энергетиклар" номли мақола ёзиб, унда тизимга ажратилаётган шунча маблағ ва субсидиялар самарасизлигини танқид қилганди. Вазирлик ҳалигича муносабат бермади.

Олий суд юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган, аммо бу узилиш ҳақида на вазирлик, на "Ҳудудий электр тармоқлари" саҳифасида бирор хабар бор.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid