platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкент электр таъминоти ва экологик барқарорлиги учун муҳим қадам: 500 кВли "Ҳалқа" подстанциясига кучланиш берилди

Янги подстанциянинг ишга туширилиши натижасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг бир қисмидаги электр юкламалари қайта тақсимланади. Натижада Тошкент иссиқлик электр станциясига тушадиган юклама камайиб, станцияда мазут ёқилғисидан фойдаланишга эҳтиёж қолмайди.

Тошкент электр таъминоти ва экологик барқарорлиги учун муҳим қадам: 500 кВли "Ҳалқа" подстанциясига кучланиш берилди

Бугун, 7 ноябрь куни юртимиз энергетика тизимидаги йирик инфратузилмавий лойиҳалардан бири — янги 500 кВли "Ҳалқа" подстанциясига кучланиш берилди.

Ўзбекистондаги энг йирик ва замонавий юқори кучланишли объектлардан бири бўлган мазкур подстанция 1602 МВА қувватга эга. Унинг ишга туширилиши Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг бир қисмида электр энергияси таъминотини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, мавжуд электр тармоқларига тушаётган юкламани мақбул тақсимлаш имконини беради.

Энг муҳими, янги подстанциянинг ишга туширилиши натижасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг бир қисмидаги электр юкламалари қайта тақсимланади. Натижада Тошкент иссиқлик электр станциясига тушадиган юклама камайиб, станцияда мазут ёқилғисидан фойдаланишга эҳтиёж қолмайди.

Демак, "Ҳалқа" подстанциясининг аҳамияти фақат электр таъминоти ишончлилигини ошириш билан чекланмайди. У пойтахт ва унга туташ ҳудудларда экологик вазиятни яхшилаш, атмосферага чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда ҳам муҳим ўрин тутади.

Тошкент электр таъминоти ва экологик барқарорлиги учун муҳим қадам: 500 кВли "Ҳалқа" подстанциясига кучланиш берилди

Умумий қиймати 171,4 млн АҚШ долларини ташкил этган мазкур инвестиция лойиҳаси Жаҳон банки иштирокида амалга оширилди. Лойиҳа доирасида 1602 МВА қувватли "Ҳалқа" подстанцияси билан бирга 220 кВли 213 километр ва 500 кВли 72 километр, жами 285 километр юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари барпо этилди.

Ушбу инфратузилма мамлакат ягона энергетика тизимининг узатиш имкониятларини кенгайтириш, электр энергияси оқимларини самарали тақсимлаш ва ортиб бораётган истеъмол талабини ишончли қондириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Айни пайтда янги объектларни ягона энергетика тизимига тўлиқ интеграция қилиш бўйича якуний ишлар давом этмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid