platina.uz
Жаҳон

Покистон Трамп номзодини Нобел мукофотига илгари сурди

Бунга унинг Ҳиндистон-Покистон можаросига “қатъий дипломатик ташаббуслари” сабаб қилиб кўрсатилган. 

Покистон Трамп номзодини Нобел мукофотига илгари сурди

Покистон ҳукумати АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ҳиндистон-Покистон можаросига “қатъий дипломатик аралашуви учун” тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзодини илгари сурди.

Трампнинг ўзи бу мукофотни қачон олиши даргумон эканлигини айтди.

"Минтақавий нотинчлик кучайиб бораётган бир пайтда президент Трамп Исломобод ва Ню-Деҳли билан фаол дипломатик алоқалари орқали катта стратегик узоқни кўра билиш ва ажойиб давлат арбоби эканини намойиш этди, бу эса тез ёмонлашиб бораётган вазиятни юмшашига олиб келди", дейилади Покистон ҳукумати Х ижтимоий тармоғидаги баёнотда.

Доналд Трампнинг хатти-ҳаракатлари “унинг ҳақиқий тинчликпарвар сифатидаги ролидан далолат беради”, дея таъкидлаган.

Покистон ҳукумати, шунингдек, АҚШ президентининг Кашмир минтақасидаги можарони ҳал қилишдаги “етакчилиги”ни қайд этди.

Лекин 18 июн куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Доналд Трампнинг Ню-Деҳли ва Исломобод Вашингтон воситачилигида можарога барҳам бергани ҳақидаги сўзларини рад этди. Бу ҳақда Reuters ёзганди.

Моди Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари ўртасидаги музокаралардан сўнг томонлар ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини айтди. Доналд Трампнинг ўзи журналистларга Тинчлик бўйича Нобел мукофотини ҳеч қачон юта олмаслигини айтди, чунки “бу фақат либералларга берилади”.

Кейинчалик у "Truth Social" ижтимоий тармоғида Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги урушни тўхтатгани ёки бошқа ҳар қандай можарони ҳал қилгани учун Нобел мукофотини қўлга киритмаслигини ёзди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил май ойида Кашмирда сайёҳлар ўлдирилгач, Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари кескинлашди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid