platina.uz
Жаҳон

Ҳиндистонда бортида 242 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда, қурбонлар бўйича аниқ рақамлар эълон қилинмаган. 

Ҳиндистонда бортида 242 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради

Ҳиндистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учради.

ОАВ хабарларига кўра, Air India авиакомпаниясининг Лондонга йўл олган ва бортида юзлаб йўловчи бўлган рейсида Аҳмадобод аэропортидан кўтарилгач фалокат юз берган.

India Today хабарига кўра, бортда 242 киши бўлган. Times of India газетасининг аниқлик киритишича, ҳалокатга учраган самолёт Boeing 787 Dreamliner бўлган.

Air India авиакомпанияси Х ижтимоий тармоғида рейс Аҳмадободдан Лондондаги Гатвик аэропортига учиши кераклиги ҳақида хабар берди.

Хабарда айтилишича, компания ҳозирда ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.

Оммавий ахборот воситалари ҳалокат жойидан тутун устуни акс этган фотосуратлар ва видеоларни нашр этмоқда.

Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid