34 йиллик орзу – мундиал. 3-тайм, 4-сон
Бир гал ҳакамлар, бир сафар футболчилар, яна бирида мураббийлар хатолари сабаб ЖЧ орзуси ортга сурилаверди. Бироқ Ўзбекистон ана шу хатолар билан бирга рақибни янчишни ўрганди.

ЖЧ-2026 Осиё саралаши сўнгги турида Ўзбекистон Тошкентда Қатар термасини мағлубиятга учратди.
Терма жамоамиз энг ёрқин ўйинларидан бирини намойиш этди. Турғунбоев, Шомуродов ва Сергеевнинг голлари эса байрам безагига айланди.
ЖЧ-2026, Осиё саралаши
Ўзбекистон - Қатар 3:0
Голлар: Турғунбоев 28, Шомуродов 86, Сергеев 90+2
Биласизларми, тарихий воқеаларнинг буюклиги бироз кейин билиниб қолади. Тарих ҳамиша мушакбозлик ва карнай-сурнай садолари остида бошланмайди. Масалан, футбол мухлисларимиз учун мундиалга йўлланмага элтган охирги ва асосий нуқта – БААдаги ўйинга бориш кўнгилни хира қилувчи муаммолар билан бошланганди.
Мезбон давлат ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари футболчиларимизни мухлислар қўллаб-қувватловидан маҳрум қилишмоқчи бўлишди, ҳар ҳолда, БААга борган ўзбекистонликларга ўта кескин ва қўпол муносабат кузатилди.
Аммо бу ҳаракатлар Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлидаги шаҳдам қадамидан қайтара олмади. Батафсил юқоридаги видеода.