platina.uz
Иқтисод

Ўзбекистонда маошлар 10 фоизга оширилади

Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Қонунчилик палатаси йиғилишида маълум қилди. 

Ўзбекистонда маошлар 10 фоизга оширилади

Ўзбекистонда бюджет ходимларининг ойлик маошлари 10 фоизга оширилади.

Бу ҳақда 3 июн куни Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Қонунчилик палатаси йиғилишида маълум қилди. Унинг айтишича, мазкур масала бўйича президент фармони имзоланган.

Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

1. ёшга доир энг кам пенсия 918 минг сўм, ногиронлик пенсияси 1 миллион 12 минг сўмни ташкил этади.

2. кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
* 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм,
* 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм,
* оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм;
* оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча - 110 000 сўм;

3. Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 420 000 сўм этиб белгиланди.
2025 йил 1 августдан бошлаб буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори ҳам 10 фоизга оширилиши белгиланди.

Яъни, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори амалдаги 1 155 минг сўмдан 1 271 минг сўмга оширилди.
Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар Давлат буджети ҳамда Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бундан ташқари, хусусий секторда ишловчи фуқароларимизнинг ҳам тўлов қобилиятларини рағбатлантириш учун иш берувчиларга иш ҳақи миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорларда тўлаш тавсия этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан Ўзбекистонда 2024 йил 1 сентябрдан пенсия ва нафақалар миқдори 15 фоиз оширилганди. Шунингдек, 1 октябрдан давлат ташкилотлари ходимлари, хусусан, педагоглар (олий таълимдан ташқари) ва шифокорлар иш ҳақи 15 фоиз, бошқа ходимлар ойлиги 10 фоиз кўтарилганди.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid