platina.uz
Жаҳон

Японияда ходимларини жазирамада ишлатган компаниялар жазоланади

Ўтган йили юқори ҳарорат сабаб 30 кишининг ўлими қайд этилган. 

Японияда ходимларини жазирамада ишлатган компаниялар жазоланади

Японияда компаниялар ходимларини жазирамада ишлатса 3500 долларгача жаримага тортилади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Янги қонун ўтган йили юқори ҳарорат туфайли иш жойида 30 кишининг ўлими ва 1200 га яқин жароҳатидан кейин қабул қилинган.

Қурбонларнинг аксарияти қурилиш ёки ишлаб чиқаришда ишлаган.

Қонун компаниялардан иш жойларида кондиционердан фойдаланишни ва керак бўлганда шифохоналарга шошилинч транспортни таъминлашни талаб қилади. Ҳавонинг ҳарорати бир соатдан кўпроқ вақт давомида ёки бир кун ичида тўрт соат ёки ундан кўпроқ вақт давомида 31 даражадан ошадиган иш жойлари учун махсус чоралар талаб қилинади.

Расмий хабарларга кўра, Японияда 2024 йилда 30 дан ошиқ киши иссиқдан вафот этган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid