platina.uz
Жамият

Uzbekistan Airways болалар кунига чегирма эълон қилди

Чегирма катталар ҳамроҳлигида саёҳат қиладиган 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун амал қилади. 

Uzbekistan Airways болалар кунига чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways янги чегирма ҳақида эълон қилди.

1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан, Uzbekistan Airways авиакомпанияси болалар учун авиачипталарга катталар тарифидан 50 фоизгача оширилган чегирма тақдим этди.

Одатда болалар учун чегирма 25 фоизни ташкил қилади, аммо фақат шу куни у икки баравар кўпаяди – барча йўналишлар ва барча мунтазам авиақатновлар учун.

Чегирма катталар ҳамроҳлигида саёҳат қилаётган 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун амал қилади.

Йўловчи ташиш тарифига қўшимча равишда турли солиқлар, йиғимлар ва қўшимча тўловлар белгиланади ва уларга чегирма қўлланилмайди.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid