platina.uz
Жамият

"Жар"даги оммавий жанжал атай уюштирилгани маълум бўлди

Жамоатчилик ўртасида кескин эътирозлар келиб чиққани ва ҳуқуқбузарлик сабаб "Likecup" лойиҳаси вақтинча тўхтатилган.

"Жар"даги оммавий жанжал атай уюштирилгани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда футбол майдонида ҳаваскор ўйинчилар (блогерлар ва бошқалар) ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ маълумот берди.

Жорий йилнинг 28 май куни Шайхонтоҳур тумани, “Жар” ўйингоҳида “Likeсup” лойиҳаси доирасида санъаткорлар ва блогерлар ўртасида футбол бўйича ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтган.

Ўйин якунланганидан сўнг, 2004 йилда туғилган О.Ў. ижтимоий тармоқларда обуначиларини кўпайтириш ва ушбу ўйинга оммани эътиборни янада кўпроқ жалб қилиш (пиар) мақсадида гўёки жамоалар ўртасида жанжал келиб чиққанлигини саҳналаштиришган.

Жамоат тартибини менсимаслик ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи бу каби хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилиб, турнир иштирокчилари билан профилактик суҳбат ўтказилган.

“Likeсup” лойиҳаси доирасида юз берган юқоридаги ҳолат жамоатчилик ўртасида кескин эътирозлар келтириб чиққанлиги ва ҳуқуқбузарлик содир этилишига сабаб бўлганлиги учун лойиҳа вақтинча тўхтатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан лойиҳа ташкилотчилари, ушбу жанжални саҳналаштирганлар ва унда иштирок этганларнинг барчасининг шахси аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига юборилган, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid