platina.uz
Жамият

Олмазор туман прокуратураси собиқ терговчиси 12 йилга қамалди

У 20 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда ушланган. 

Олмазор туман прокуратураси собиқ терговчиси 12 йилга қамалди

2025 йил 2 май куни жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди суд биносида Олмазор тумани прокуратураси собиқ терговчиси ва унинг шерикларига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Суд иши Platina.uz ихтиёрида мавжуд.

Маълум бўлишича, ХХ шериги, МЧЖ ҳуқуқшуноси ХХХ билан тил бириктириб Cobalt” русумли автомашинани тақдим қилиб, банк ва жамият ўртасида “офис биносини қайта ихтисослаштириш учун айланма маблағларни шакллантириш” учун 2020 йил 21 сентябрда тузилган кредит шартномасига асосан 500.000.000 сўм кредит ажратилишига эришганлар.

Шундан сўнг 211.773.000 сўмни ХХХнинг номига очилган пластик картага “Mobilbanking” иловаси орқали ўтказиб, ушбу пулни Жиззах вилоят прокуратураси томонидан ХХХга нисбатан юритилган иш бўйича аниқланган моддий зарарни қоплаш мақсадида 2020 йил 24 сентябрда мемориал ордер орқали тўлаганлар, қолган 229.000.000 сўм қисмини эса ўзларининг бошқа шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборишлари натижасида банк томонидан ажратилган кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, ўзларига ишониб топширилган жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлар. Шундан сўнг, ХХХ ва ХХХлар ушбу ажратилган 500.000.000 сўм кредит гўёки мақсадли сарфланганлигини кўрсатиш мақсадида банкка сохта счёт-фактура тақдим этганлар.

Олмазор тумани прокуратураси терговчиси бўлиб ишлаган ХХХХ ўз иш юритувида бўлган ХХХ иши юзасидан айбланувчини қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашини билдириб, ушбу эҳтиёт чорасини қўлламаслик эвазига воситачи ХХХ орқали ХХХдан 30.000 АҚШ доллари миқдорида пора беришни талаб қилган. Сўнгра келишилган 30.000 АҚШ долларидан 20.000 АҚШ долларини ХХХдан олган вақтида тезкор тадбирда ашёвий далил билан ушланган.

Уч айбланувчидан иккитаси айбига қисман иқрорлик билдирди, аммо собиқ прокуратура терговчиси судда айбини бўйнига олмади.

Якуний ҳукмга кўра, биринчи айбланувчига 8 йил 4 ой 29 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилди. Иккинчи айбланувчига эса ҳолда,
12 йил 11 ой 28 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди.

Собиқ терговчига эса прокуратура органларида ишлаш ҳамда муассаса, корхона ва ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Суд иши Олий суд порталидан олинди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid