platina.uz
Сиёсат

Италия бош вазири Жоржа Мелони Ўзбекистонга келди

Уни Самарқанд аэропортида президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди. 

Италия бош вазири Жоржа Мелони Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони 28 май куни расмий ташриф билан мамлакатга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида Бош вазирни давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 29 май куни бўлиб ўтади.

Олий даражадаги музокаралар ва бошқа қатор икки томонлама тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid