platina.uz
Спорт

Нормат Турсунов тиббиёт соҳаси учун 10 млрд сўм ажратди

Пуллар Хатирчи туманидаги тиббиёт муассасаларида кутиш жойларида қулай ўриндиқларни кўпайтириб, навбатни тартибга келтириш, “она ва бола” хоналарини ташкил қилиш, иссиқ сув тизими ва бошқаларга сарфланади. 

Нормат Турсунов тиббиёт соҳаси учун 10 млрд сўм ажратди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов маблағ ажратиш бўйича фармойишни имзолади. Фармойиш 2025 йил 26 май куни эълон қилинган.

Унга кўра, Хатирчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли тиббиёт муассасаларидаги кутиш жойларида қулай ўриндиқларни кўпайтириб, навбатни тартибга келтириш, “она ва бола” хоналарини ташкил қилиш, ногиронлиги бўлган фуқаролар эркин ҳаракатланиши учун кириш-чиқиш жойлари, хона ва йўлакларда инклюзив муҳитни яратиш, қўл ювишга иссиқ суви бор покиза ҳожатхоналарни ташкил этиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тажриба синов лойиҳасини жорий қилиш билан боғлиқ зарур харажатлар учун вилоят маҳаллий буджетининг 2025 йил I чорак даромадларни режадан орттирилиб бажарилган қисми ҳисобидан 10,0 млрд. сўм маблағни қуйидагича йўналтирилади:

- Хатирчи туман тиббиёт бирлашмасига 5 млрд сўм:

-вилоят ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" ДУКка 5 млрд сўм.

Мазкур фармойиш ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Р. Сулаймонов зиммасига юкланган.

Аввалроқ Фарғона вилояти ҳокими бюджетдан 10 млрд ажратганди.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid