platina.uz
Жаҳон

Германия 39 ёшли аёл ўнлаб кишиларни пичоқлади

Ҳодиса Гамбург шаҳри марказий вокзалида содир бўлган. Уч киши оғир аҳволда.   

Германия 39 ёшли аёл ўнлаб кишиларни пичоқлади

Германиянинг Гамбург шаҳри марказий вокзалида 39 ёшли аёл бир неча кишини пичоқлади.

Оқибатда 18 киши жароҳатлаган, улардан 3 нафари оғир аҳволда. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

"23 май куни соат 18:50 атрофида Гамбург марказий вокзалида 39 ёшли аёл 13 ва 14-рельслар оралиғида платформалардан бирида йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилди. Йигирмага яқин киши жароҳат олди, улардан 3 нафарининг аҳволи оғир. Жабрланганларнинг баъзиларига шифокорлар ёрдам кўрсатдилар, ҳужум содир бўлган вагонлар яқинида бўлган", деб ёзади “DW Main” Телеграм канали.

Воқеа туфайли вокзалда поездлар ҳаракати бутунлай тўхтатилган. Полиция аёлнинг ёлғиз ўзи ҳаракат қилганини тахмин қилмоқда, аммо унинг сабаблари аниқланмаган.

Гамбург марказий станцияси Германиядаги энг гавжум транспорт марказларидан бири. Гамбургдаги станцияда ва жамоат транспортида қурол, шу жумладан пичоқ олиб юриш тақиқланади.

Ҳужумни содир этган аёл қўлга олинган.

Speigel журналига кўра, полиция гумонланувчи ақлдан озган ва ҳеч қандай сиёсатга эга эмас деб тахмин қилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid