platina.uz
Жамият

Нуфузли халқаро олимпиадаларда ғолиб чиққанлар учун мукофот миқдори 5 баравар оширилди

Ушбу олимпиадаларда ютган ғолиб БҲМнинг 2500 баравари миқдорида пул олади. 

Нуфузли халқаро олимпиадаларда ғолиб чиққанлар учун мукофот миқдори 5 баравар оширилди

Нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлганлар учун бир марталик пул мукофоти миқдори 5 карра оширилди. Бу ҳақда президент фармони қабул қилинган.

Унга кўра, нуфузли олимпиадада ютган ғолиб БҲМнинг 2500 баравари миқдорида пул олади. Ўқитувчиларга эса БҲМнинг 450 баравари миқдорида пул берилади. 2-ўринни олганларга 1500, 3-ўринни олганларга эса 1000 баравар миқдорида пул берилади.

Халқаро олимпиадада ғолибга БҲМнинг 150 баравари, оддий минтақавий олимпиадада эса 12 баравар миқдорида пул берилади.

Олимпиадалар нуфузи бўйича рўйхат Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid