platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Словенияга ташриф буюрди

Ўзбекистон етакчиси Словения президенти Наташа Пирц Мусар билан музокаралар ўтказади, мамлакат парламенти ва ҳукумати раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади, қўшма бизнес форумида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев Словенияга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Словения Республикаси Президенти Наташа Пирц Мусарнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Люблянага келди.

Самолёт олдида давлат раҳбарини Бош вазир ўринбосари - ташқи ишлар вазири Таня Файон ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Йоже Пучник номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси Словения Президенти Наташа Пирц Мусар билан музокаралар ўтказади, мамлакат парламенти ва ҳукумати раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади, қўшма бизнес форумида иштирок этади.

Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий шерикликни ривожлантириш, саноат, фармацевтика, электротехника, "яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid