Сурхондарё вилоятида ичимлик суви нархи ошмоқда
Аҳоли учун 1 метр куб ичимлик суви қиймати 5300 сўмга етади.

Сурхондарё вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ўзгаради. Бу ҳақда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши қарори эълон қилинди.
Унга кўра ичимлик ва оқова сув хизматларининг янги тарифлари тасдиқланди. Жумладан, аҳоли учун 1 метр куб ичимлик суви 5300 сўмга етади, бу миқдор бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 11 900 сўмни ташкил этади.
Дизел ёқилғиси билан транспортда ташиб етказиб бериладиган 1 метр куб сув нархи 74 800 сўм, улгуржи ва бюджет ташкилотлари учун 83 800 сўмни ташкил этади.
Сиқилган табиий газ транпортда етказиб бериладиган сув нархи аҳоли учун 62 600 сўмни, улгуржи истеъмолчилар ва бюджет ташкилотлари учун 70 минг сўмни ташкил этади.
Ушбу нархлар ОАВда эълон қилингандан 15 кун ўтиб амал қилади.
Аввалроқ Қашқадарёда сув нархи ошиши маълум бўлганди.