platina.uz
Жаҳон

Ливия пойтахтида ҳарбий тўқнашувлар бошланди

Бу президент кенгаши қошидаги барқарорликни қўллаб-қувватлаш аппарати раҳбари ўлдирилиши ортидан юз берган. 

Ливия пойтахтида ҳарбий тўқнашувлар бошланди

Ливия пойтахти Триполида отишма овозлари эшитилди ва ҳарбий тўқнашувлар бошланди. Бу ҳақда маҳаллий “Al Mayadayen” ва “Al-Avsat” нашрлари хабар берди.

Уларга кўра, отишма Триполи ҳарбий округи 444-бригадаси штаб-квартирасида Ливия президент кенгаши қошидаги барқарорликни қўллаб-қувватлаш аппарати раҳбари Абдулғани ал-Кикли ўлдирилиши ортидан бошланган.

Шаҳарда фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати эълон қилинди. Триполи халқаро аэропорти ҳам фаолиятини тўхтатди ва Мисурата аэропортига парвозларни ўзгартирди. Буни Тунисдан келган рейс йўловчилари ҳам тасдиқлади. "Ал-Васат" манбалари фуқаролик самолётларини Триполидан Мисратага эвакуация қилиш режаси ҳақида хабар беришди, бироқ бу ҳақда ҳозирча расмий тасдиқланмаган.

Бундан ташқари, Триполи университети барча факультетларда ўқиш, имтиҳонлар ва маъмурий ишларни “кейинги огоҳлантиришгача” тўхтатди. Ливия Ички ишлар вазирлиги маҳаллий аҳолини уйларини тарк этмасликка чақирди.

Al-Hadath газетасининг ёзишича, Ливия армияси 2021 йилда президентлик кенгаши қарори билан яратилган Барқарорликни қўллаб-қувватлаш аппарати штаб-квартирасини эгаллаб олиш буйруғини олган.

Унинг вазифаларига ҳукумат бинолари ва амалдорларни ҳимоя қилиш, шунингдек, ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш киради.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ливиядаги миссияси “тинч аҳоли гавжум ҳудудларда” “оғир қуроллардан отилган жанглар”дан хавотир билдирди. "Миссия барча томонларни зудлик билан жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва тартибни тиклашга чақиради ва барча томонларга тинч аҳолини ҳар доим ҳимоя қилиш масъулиятини эслатади.

"Тинч аҳоли ва фуқаролик объектларига қилинган ҳужумлар уруш жиноятларига тенг бўлиши мумкин”, - дейилади миссия Х ижтимоий тармоғидаги баёнотда.

“РИА Новости”нинг Ливия тез ёрдам хизматига асосланиб хабар беришича, милиция ва амалдаги миллий бирлик ҳукумати кучлари ўртасидаги тўқнашувлар натижасида олти киши жароҳатланган.

2011 йилда Муаммар Қаддафийнинг ўлдирилиши ва фуқаролар урушидан сўнг мамлакатда сиёсий инқироз бошланди.

Натижада мамлакатда ягона ҳукумат тузилмади ва Триполи ва Тобрукда иккита сиёсий марказ пайдо бўлди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid