Ливияда ҳалокатли тошқинлар: камида 5 минг киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
Aсосий қурбонлар ва вайронагарчиликлар мамлакат шарқидаги Дерна порт шаҳрида содир бўлди – у ердаги иккита тўғон сув босими остида ёрилиб кетди.

Ливияда ҳалокатли сув тошқини натижасида, расмийларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, камида 5 минг киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Маҳаллий ОАВларга иқтибос келтирган ҳолда шарқий Ливия ҳукумати ички ишлар вазирига кўра, камида 5300 киши ҳалок бўлган.
Бошқа манбалар эса бу рақамни ҳали тасдиқламаган, бироқ минглаб қурбонлар борлиги аниқ.
Aсосий қурбонлар ва вайронагарчиликлар мамлакат шарқидаги Дерна порт шаҳрида содир бўлди – у ердаги иккита тўғон сув босими остида ёрилиб кетди.
Ливия шарқини назорат қилувчи маъмурият соғлиқни сақлаш вазири аввалроқ 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани тасдиқланганини айтди.
"Йўқолганлар сони минглаб, ҳалок бўлганлар сони эса 10 мингга етиши кутилмоқда", деди маҳаллий расмий Усмон Aбдел Жалил Aл-Массар телеканалига.
Дернада бутун бошли маҳаллалар сув остида қолди.Минглаб одамлар бедарак йўқолган.
"Дерна шаҳридаги вазият тобора фожиали бўлиб бормоқда, қурбонлар сони бўйича якуний статистик маълумотлар йўқ", дейди Усмон Aбдел Жалил. "Кўп ҳудудларга ҳали кириш имкони йўқ."
Эслатиб ўтамиз, 2011 йил Муаммар Каддафий ҳокимиятдан ағдарилгач, Ливия икки маъмуриятга ажралиб кетган. Ҳозирча на тан олинган, на тан олинмаган маъмурият ҳалокатли тошқинлар борасида айтарли иш қилганича йўқ.