platina.uz

Президент "Дамас" заводи бўйича катта янгиликни очиқлади

Заводда 100 миллион доллар ҳисобига бозорда катта талабга эга арзон автомобил ишлаб чиқариш бошланади.

Жамият
2 кун аввал, 13:41
Президент "Дамас" заводи бўйича катта янгиликни очиқлади

Президент Хоразмдаги йиғилишда вилоятда арзон автомобил ишлаб чиқарилишини айтди.

Словакия компанияси Тупроққалъага 10 миллион доллар киритиб, 500 гектар қумли ерни ўзлаштиришни бошлади.

Ушбу инвестор 170 миллион доллар ҳисобига яна 4,5 минг гектар қумли ерни фойдаланишга киритиб, рапс ўсимлигини экиш ва ундан биоэтанол ишлаб чиқаришни режа қилган.

Масъулларга бу лойиҳа учун зарур кўмакни кўрсатиш топширилди.

Президент Тупроққалъадаги “Дамас” заводи бўйича катта янгиликни айтди.

Бу заводда 100 миллион доллар ҳисобига бозорда катта талабга эга арзон автомобил ишлаб чиқариш бошланади.

Автомобиль Евро-5 экологик стандартига жавоб беради, 7 ўриндиққа эга бўлади.

Мутасаддиларга жорий йилда ҳамкорлар билан музокарани якунлаб, кейинги йилда йирик узелли йиғиш усулида ишлаб чиқаришни бошлаш, 2027 йилда тўлиқ циклга ўтиб, маҳаллийлаштиришни 50 фоизга олиб чиқиш топширилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+