БМТ мулозими Исроил зарбаси оқибатида ҳалок бўлди
24 апрелнинг ўзида ҳужумлар сабаб камида 50 нафар фаластинлик ҳаётдан кўз юмган.

БМТ мулозими Исроил зарбаси сабаб ҳалок бўлди.
БМТнинг Лойиҳалар хизмати офиси ходими бўлган болгариялик Марин Валев Маринов 19 март куни Исроил мудофаа кучларининг Деир ал-Балаҳдаги БМТ биносига қилган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.
Шу кунга қадар Исроил ҳарбий кучлари бу воқеани тан олмаган эди. Бироқ 24 апрел куни ўтказилган ички текширув натижасида, уларнинг ҳарбийлари бинода “душманлар” бор деб ўйлаб ҳужум қилгани аниқланди.
Дастлабки топилмалар БМТга юборилган ва Исроил мудофаа кучлари ушбу ҳолат юзасидан тез орада тўлиқ хулоса тақдим этилишини маълум қилди.
Исроил мудофаа кучлари ушбу фожиа юзасидан чуқур афсусда эканлигини билдириб, келажакда бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг такрорланмаслигига ҳаракат қилишларини таъкидлади.
“Биз марҳумнинг оиласига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз”, — дейилади Исроил мудофаа кучлари баёнотида.
Болгария ташқи ишлар вазири Георг Георгиев ўз нутқида Исроил Болгариядан расман узр сўраганини маълум қилди. Шунингдек, у марҳум капитан Мариновнинг яқинларига адолатли компенсация берилишини сўраб, бундай ҳолатлар такрорланмаслиги кераклигини таъкидлади.
БМТнинг Лойиҳалар хизмати офиси ижрочи директори Хорхе Морера да Силванинг фикрича, Исроилнинг бу ҳаракати бахтсиз ҳодиса эмас. Воқеа содир бўлган куни Исроил мудофаа кучлари ҳисобот тақдим этган ва барча ОАВдан ёлғон хабарлар тарқатмасликни, Деир ал-Балаҳдаги БМТ биносига ҳужум қилинмаганини даъво қилган эди.
Бироқ текширувлардан сўнг улар айбдорлиги аниқланди.
Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, 24 апрел куни Исроилнинг ҳужуми натижасида камида 50 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.
Маълумот ўрнида: 2023 йил 7 октябр кунидан бери Ғазо секторида 51 300 нафар киши ҳалок бўлган.