Самарқандда одам ўлдирган автотеррорчи қамоққа олинди
ЙТҲ салкам 2 ҳафта олдин Рудакий кўчасида 28 ёшли ҳайдовчи томонидан содир этилган. У 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши кутиляпти.

Самарқандда Lacetti ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 10 га яқин кишини, жумладан, бир нечта болани уриб юборган.
Самарқанд вилояти ИИБнинг хабар қилишича, ЙТҲ 11 апрел куни, яъни салкам 2 ҳафта олдин Рудакий кўчасида 28 ёшли ҳайдовчи томонидан содир этилган.
Ҳозир, яъни орадан 2 ҳафта ўтиб, унга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Ҳайдовчи ўз гувоҳномасидан ва 7 йилгача озодликдан маҳрум бўлиши кутиляпти.