platina.uz

Москвадаги портлашда рус генерали ҳалок бўлди

Россия президенти Владимир Путин 2021 йилда Ярослав Москаликка генерал унвонини берганди. 

Жаҳон
2 кун аввал, 16:12
Москвадаги портлашда рус генерали ҳалок бўлди

Москва вилоятидаги портлашда россиялик юқори мартабали ҳарбий ҳалок бўлди.

Телеграмдаги База ва Маш каналлариниг ёзишича, бу Бош штаб Бош операциялар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ярослав Москаликдир.

2021 йилда Россия президенти Владимир Путин унга генерал-лейтенант унвонини берди. Маълумотларга кўра, у портлаш содир бўлган бинодаги квартирада яшаган. Портлаган машина бошқа бировга тегишли бўлган.

25 апрел куни тахминан соат 10:40 да Москва вилоятининг Балашиха шаҳрида Wolkswagen портлади. Портлаш яқин атрофдаги уйнинг деразаларини учириб юборган.

“ТАСС” агентлиги фавқулодда хизматларга таяниб, портлаш портловчи қурилма туфайли содир бўлганини маълум қилди. Аввалроқ агентлик портлаш газ баллони туфайли юз берган бўлиши мумкинлигини ёзганди — бу версия кўплаб Телеграм каналларида ҳам пайдо бўлган.

Портлашдан сўнг дарҳол База Телеграм канали бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, РИА Новости агентлиги эса фақат жароҳатланганлар ҳақида ёзди. “Коммерсант” хабарига кўра, портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлиши мумкин.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси портлаш бўйича жиноий иш очди. Ҳозирча тергов қайси модда бўйича олиб борилиши маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда бошқа бир генерал Игор Кириллов ҳам портлаш оқибатида ҳалок бўлганди. Унинг ўлимида ўзбекистонлик шахс гумонланиб ушланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+