platina.uz

АҚШ Мудофаа вазирлиги собиқ расмийси Покистон бўйича кескин баёнот берди

У Кашмирдаги терактни 2023 йил 7 октябрдаги ҲАМАС ҳужумига тенглаштирган. 

Жаҳон
2 кун аввал, 9:09
АҚШ Мудофаа вазирлиги собиқ расмийси Покистон бўйича кескин баёнот берди

Покистоннинг террористик ҳаракатларига, ҳудди Исроил Ғазода нуқта қўйгани каби, нуқта қўядиган вақт келди, дея фикр билдирди АҚШ Мудофаа вазирлиги собиқ расмийларидан бири.

Собиқ Мудофаа вазирлиги расмийси Майкл Рубин АҚШни Покистонни терроризмнинг ҳомийси деб эътироф этишга даъват этди. У Покистон армияси бош қўмондони Асим Мунир ва Осама бин Ладенни бир хил деб ҳисоблаб, ҳар иккаласи ҳам терроризмни қўллаб-қувватлайди, дея баёнот берди.

“Бу ҳудди 2023 йил 7 октябрда ҲАМАС Исроилга ҳужум қилиб, натижада бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлган воқеаларга ўхшайди. Улар орасида урушга қарши чиққан ва Ғазо секторида тинчлик ўрнатилишини истаган либерал шахслар ҳам бор эди".

"Покистонликлар ҳам айни дамда худди шундай иш қилмоқдалар. Бироқ, уларнинг ҳаракати ҲАМАСники каби муваффақиятли бўлишини олдини олиш зарур” — дея қўшимча қилди у.

22 апрел куни Жамму ва Кашмир ҳудудларида теракт юз берди ва натижада камида 26 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бу, 2019 йилдаги Пулвама ҳалокатидан кейинги энг кўп талофат берган ҳодиса бўлди. Қирғин Байсаран яйловида, Паҳалгамдан 7 километр узоқликда жойлашган ҳудудда содир бўлган.

Ҳиндистон қуролли кучлари аскарлари кийимини кийган террорчилар туристларга пистирмадан ҳужум қилишган. Тирик қолганлар тушдан кейин тинч дам олаётган пайтда бирдан бу осойишталик қирғинга айланганини айтиб беришган.

Майкл Рубин Ҳиндистонга бунга қарши чора кўришга даъват қилмоқда ва Исроил ҲАМАС ҳужумидан сўнг қандай чоралар кўрган бўлса, Ҳиндистон ҳам худди шундай жавоб қайтариши лозимлигини таъкидламоқда.

“Покистон ҳарбий разведка хизматининг етакчилигига нуқта қўядиган вақт келди. Уларга худди террористик гуруҳлар каби муносабатда бўлиш керак. Ҳиндистонни ўзига иттифоқчи деб биладиган ҳар қандай давлат, агар у ўзини дунёдаги энг кенг миқёсда ривожланган демократия тарафдори деб ҳисоблайдиган бўлса, Покистонга ҳам худди шундай муносабатда бўлиши лозим,” — деди Рубин.

“Биз биламизки, Покистон террористик гуруҳларга, жумладан, "Лашкар-э-Таиба" гуруҳига уй бўлиб келган. Покистонлик дипломатлар эса Ғарбни алдаб келмоқда. Бунинг натижасида муаммо фақат Покистонда эмас, балки Бангладешда ҳам авж олмоқда,” — дея фикр билдирди у.

Эслатиб ўтамиз, 22 апрель куни Кашмирда даҳшатли отишма содир бўлди ва бу Ҳиндистон ҳамда Покистон ўртасидаги муносабатларнинг янада кескинлашишига олиб келмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+