platina.uz

Ҳиндистон Покистон билан чегарани ёпмоқда

Покистон фуқароларининг ҳар қандай турдаги визалари ҳам бекор қилинди.

Жаҳон
3 кун аввал, 10:00
Ҳиндистон Покистон билан чегарани ёпмоқда

Ҳиндистон Покистон билан чегарани ёпмоқда.

Кашмирдаги терактдан сўнг Ҳиндистон Покистон билан чегарадаги Аттари назорат-ўтказиш пунктини ёпди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Чегарани кесиб ўтганлар ушбу йўл орқали 2025 йилнинг 1 майигача қайтишлари мумкин, деди Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Викрам Мисри.

Бундан ташқари, икки давлат ўртасидаги сув тақсимоти тўғрисидаги 1960 йилдаги Ҳинд сувлари шартномаси “Покистон трансчегаравий терроризмни қўллаб-қувватлашни ишончли ва қайтариб бўлмайдиган тарзда тўхтатмагунча” тўхтатилди.

Ҳиндистон ҳукумати Покистон фуқароларининг визаларини ҳам бекор қилди.

"Покистон фуқароларига SААRS визаси схемаси бўйича Ҳиндистонга киришига рухсат берилмайди. Ўтмишда Покистон фуқароларига берилган барча SPES визалари бекор қилинган ҳисобланади. SPES визасига эга бўлган Ҳиндистондаги ҳар қандай Покистон фуқаросига Ҳиндистонни тарк этиш учун 48 соат вақт бор”, - дейилади баёнотда.

Янги Деҳлидаги Покистон Олий комиссиясининг мудофаа, армия, денгиз флоти ва ҳаво кучлари масалалари бўйича маслаҳатчилари персонана нон грата деб эълон қилинди. Улар бир ҳафта ичида мамлакатни тарк этишлари керак.

22 апрел куни машҳур тоғли Паҳалгам курорти ҳудудида қуролланган шахслар бир гуруҳ сайёҳларга қарата ўт очди. Сўнгги маълумотларга кўра, 28 киши ҳалок бўлган.

Ҳужум учун масъулиятни минтақадаги демографик ўзгаришларга қарши эканини айтган "Кашмир Қаршилик гуруҳи" ўз зиммасига олди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+