platina.uz

Туркияда 6,2 магнитудали зилзила рўй берди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонаси фуқароларни осойишталикка ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди.

Жаҳон
2 кун аввал, 15:34
Туркияда 6,2 магнитудали зилзила рўй берди

Истанбулда 6,2 магнитудали зилзила рўй берди.

Гувоҳлар Туркиядаги зилзила оқибатлари акс этган видеолавҳаларни чоп этишмоқда: кадрларда бино ичидаги деворларнинг чайқалаётганини кўриш мумкин, баланд шовқин эшитилади.

Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая Мармара денгизида, Истанбул вилояти қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлганини маълум қилди.

Республика Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар департаменти яна силкинишлар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Мамлакат аҳолисига шикастланган биноларга кирмаслик ва хавфли объэктлар яқинида бўлмаслик тавсия қилинди.

Ҳозирда жабрланганлар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонаси фуқароларни осойишталикка ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+