platina.uz
Жамият

Туркияда зилзила қурбонлари сони 46 мингдан ошди

Мамлакат президентининг айтишича, зилзиладан зарар кўрган ҳудудларда 488 мингта янги уй қурилиши режалаштирилган.
Туркияда зилзила қурбонлари сони 46 мингдан ошди

Туркия жануби-шарқидаги зилзилалар қурбонлари сони 46 104 кишига етди. Бу ҳақда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича телемурожаатида маълум қилди.

«Бугун, зилзилаларнинг тўртинчи ҳафтаси ўтган экан, биз бошдан кечирган фалокат кўламини янада аниқроқ кўрмоқдамиз ва йўқотишларимиз оғриғини янада чуқурроқ ҳис қилмоқдамиз», — деди Туркия раҳбари.

Давлат раҳбари мамлакат ҳукумати табиий офат натижасида вайрон бўлган ҳудудларни тезда тиклашга қатъий қарор қилганини таъкидлади.

«Мақсадимиз яқин икки ой ичида 244 мингта бино ва 75 минг қишлоқ уйи қурилишини бошлаш», деди Эрдўған.

Унинг қўшимча қилишича, улардан 22 мингтаси қурилиши бошланган.

Унга кўра, зилзиладан зарар кўрган ҳудудларда 488 мингта янги уй қурилиши режалаштирилган.

Президент табиий офатдан жабр кўрган ҳудудда икки ой ичида 100 минг контейнер типидаги уйлар ўрнатилишини ҳам маълум қилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid