platina.uz

Шавкат Мирзиёев Рим папаси вафоти сабаб ҳамдардлик билдирди

Президент Рим-католик черкови камерленгоси кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик изҳор этди. 

Сиёсат
4 кун аввал, 18:01
Шавкат Мирзиёев Рим папаси вафоти сабаб ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Рим Папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Рим-католик черкови камерленгоси кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллади.

Давлат раҳбари ўз мактубида Руҳоний Ҳазратлари Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, динлар ва конфессиялараро дўстликни мустаҳкамлаш, бутун жаҳонда муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш, эзгу ғояларни кенг тарғиб этиш ишига муносиб ҳисса қўшганини таъкидлади, дейилади хабарда.

Президент Ватикан халқига, ер юзидаги бутун католик аҳлига чуқур таъзия ва ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди.

Эслатиб ўтамиз, папа Франциск 88 ёшида вафот этди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+