platina.uz

Рим папаси Франциск вафот этди

У бу лавозимни 2013 йилда эгаллаганди. 

Жаҳон
Кеча, 13:05
Рим папаси Франциск вафот этди

Рим папаси Франциск вафот этди. Бу ҳақда Reuters Ватиканга асосланиб хабар берди.

У бу лавозимни 2013 йилда эгаллаган ва тарихда Америка қитъасидан биринчи папа бўлган - папа Аргентинада туғилган.

Эслатиб ўтамиз, 6 апрел куни папа узоқ давом этган хасталикдан сўнг биринчи марта ногиронлар аравачасида авлиё Пётр майдонига етиб келган ҳолда омма олдига чиқди.

Папа икки томонлама пневмониядан қарийб 40 кун давом этган даволанишдан сўнг 23 март куни шифохонадан чиқарилган. 88 ёшда бўлганлиги сабабли шифокорлар Рим папасига икки ойлик дам олишни тавсия қилишганди.

Маълумотларга кўра, Франциск кислород терапияси туфайли овоз билан боғлиқ муаммоларга дуч келган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+