platina.uz

Ookla: Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича охирги 4 йилда 65 поғонага юқорилаган

Жаҳоннинг нуфузли Speedtest Global Index рейтингига кўра, Ўзбекистонда интернет тезлиги янада яхшиланиб бормоқда.

Жамият
5 кун аввал, 21:05
Ookla: Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича охирги 4 йилда 65 поғонага юқорилаган

Ўзбекистонда интернет инфратузилмасини ривожлантириш, унинг қамровини кенгайтириш ва фойдаланувчилар учун юқори сифатли хизматларни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Бу динамика мамлакатнинг рақамли иқтисодиётга ўтишдаги илдам қадамларидан бири сифатида эътироф этилади.

Speedtest Global Index натижаларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон 133-ўринни эгаллаган бўлса, 2025 йил январь ҳолатига кўра, мамлакат ушбу рейтингда 68-ўринга кўтарилган. Шу тариқа Ўзбекистон 2020 йилдан бери 65 поғонага юқорилаган.

Маълумот учун, Ookla – глобал интернет тезлигини ўлчаш ва таҳлил қилиш билан шуғулланадиган етакчи ташкилот бўлиб, 2006 йилда ташкил этилган. У Speedtest платформаси орқали бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларга интернет тезлигини текшириш имкониятини беради. Ташкилот ҳар ой Speedtest Global Index рейтингини янгилаб, дунёдаги мобил ва симли интернет тезликларини таққослаб боради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+