ЕЧЛ: ярим финалнинг барча иштирокчилари аниқ бўлди
"Арсенал" сафарда ҳам "Реал" устидан ғалаба қозонишни уддалади.

Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал баҳслари ўз якунига етди.
Аввал ПСЖ ва "Барселона" ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Бугун "Арсенал" "Реал Мадрид"ни, "Интер" эса "Бавария"ни чорак финалда қолдириб, ярим финалга йўл олишди.
"Реал"-"Арсенал" 1:2 (дастлабки ўйин 0:3)
"Интер"-" Бавария" 2:2 (дастлабки ўйин 2:1).
Шундай қилиб, ЕЧЛ ярим жуфтликлари маълум бўлди.
ЕЧЛ, ярим финал
ПСЖ – "Арсенал"
"Барселона" – "Интер"