ЕЧЛ. Пеналтилар шоусида "Атлетико" "Арсенал" билан дуранг ўйнади
Энди финал масаласи 5 май куни Лондонда ҳал бўлади.

Европа Чемпионлар Лигасининг 1/2 финал босқичидан ўрин олган учрашув якунланди.
Унда "Атлетико" Мадридда "Арсенал"ни қабул қилди.
Учрашувда ҳар иккала жамоа эҳтиёткор ва ҳимоявий тарзда ҳаракат қилди. Вазиятларга қарамай, иккала гол ҳам пеналтидан киритилди. Эътиборли томони, ўйинда карточка ва қўполликлар кам кузатилди.
Шунингдек, 79-дақиқада лондонликлар вакили Эзега нисбатан ҳаракат дастлаб пеналти деб топилган бўлса, ВАРдаги текширувдан кейин 11 метрлик жарима зарбаси бекор қилинди.
Энди финал масаласи 5 май куни Лондонда ҳал бўлади.
" Атлетико Мадрид" – "Арсенал" 1:1
Голлар: 44 - Виктор Йокереш, 56 - Хулиан Алварес.
