ПСЖ ЕЧЛ финалига йўл олди
Ҳал қилувчи ўйин 31 май куни Будапештда “Арсенал”га қарши бўлиб ўтади.

Европа чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинида ПСЖ жамоаси “Бавария” меҳмони бўлди ва дуранг ўйнади.
Биринчи ўйиндан фарқли ўлароқ бу гал иккала жуфтлик эҳтиёткор ўйнади. Аммо парижликлар ўйини анча ишончли чиқди.
Учрашувнинг 3-дақиқасида Кварацхелия қанотдан ёриб кириб, Дембелега чиройли пас берди. “Олтин тўп” соҳиби бундай узатмани увол қилмади ва ҳисобни очди. Фақатгина 90+4-дақиқада Кейн ҳисобни тенглаштирди.
Биринчи ўйин билан солиштирганда жанговарлик у қадар кўзга ташланмади. ПСЖ ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам “Бавария”ни ортда қолдирди.
Энди 31 май куни Будапешт шаҳрида ўтадиган финал ўйинида “Арсенал” ва ПСЖ ўзаро куч синашади.
ЕЧЛ, ярим финал, жавоб ўйини
“Бавария” – ПСЖ 1:1 (биринчи ўйин 4:5)
Гол: Кейн 90+4 - Дембеле 3.
