platina.uz

Термиз шаҳар собиқ ҳокими билан тил бириктирган техник назоратчига нисбатан ажрим ҳукми ўқилди

У кўп миллиардлик қурилиш соҳаси пулларини ўзлаштиришда айбланган ва 7 йилга қамалган.  

Жамият
14 апрель, 16:21
Термиз шаҳар собиқ ҳокими билан тил бириктирган техник назоратчига нисбатан ажрим ҳукми ўқилди

2025 йил 4 апрел куни Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати биносида ҳокимлик техник назоратчиси ва тадбиркорга нисбатан тафтиш инстанцияси ажрими кўриб чиқилди. Суд ҳужжати Platina.uz ихтиёрида мавжуд.

Дастлабки суд ҳукмига кўра, Р. Р. жиноий шериклари билан “Термиз марказий деҳқон озиқ-овқат бозори” МЧЖ таркибида “Кисловодск” услубидаги бостирмани қуриш учун пудратчиларни аниқлашда қиймати 78.000.000.000 сўмлик пудрат шартномаларини имзолаб, қурилишга оид меъёрий талаблар қоидаларини қўпол равишда бузган. Ишнинг ушбу қисмида бошқа бир судланувчи Ж.Н. ҳам иштирок этган.

Бундан ташқари, Р.Р. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, жиноий шериклари Термиз шаҳар ҳокими И.Х. ва бошқалар билан жиноий тил бириктириб, ягона мақсадга қаратилган жиноий ҳаракатларини давом эттирган. У жами 46.736.955.400 сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳақида ҳисоб-фактура маълумотномалар тузиб, уларни буюртмачи ташкилот раҳбари Ш.Т. га имзолатган. Натижада 17.844.153.578 сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон- торож қилган. Шунингдек, Р.Р шаҳар ҳокими билан тил бириктириб, Термиз шаҳар хўжалик ҳисобидаги қурилиш дирекциянинг жуда кўп миқдордаги 1.249.692.447 сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон- торож этган.

Айбланувчи Р. Р Термиз шаҳар ҳокимлиги хўжалик ҳисобидаги қурилиш дирекцияси техник назоратчиси бўлиб ишлаган. Унга ЖКнинг 59- моддаси тартибида 2 йил 6 ой давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Унинг шериги Ж.Н.га эса ЖКнинг 59-моддаси тартибида 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Судланган Р.Р., И.Х., Ш.Т., Б.Б. ва Ж.А.лардан Термиз шаҳар ҳокимлиги хўжалик ҳисобидаги қурилиш дирекцияси фойдасига солидар тартибда 1.249.692.447 сўм моддий зарарни ундириш белгиланган. Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 11 июндаги ажрими билан ҳукм Р.Р. ва Н.Ж. ва фуқаровий даъвога оид қисми ўзгартирилган.

“Яшил дунё” савдо мажмуаси объектида 17.844.153.578 сўм жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлик эпизоди бўйича судланувчи Р.Р. нинг айби 3.481.927.132 сўм жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлик эпизоди ўзгартирилган. Р. Р. Термиз шаҳар хўжалик ҳисобидаги қурилиш дирекциясининг 1.249.692.447 сўм пул жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож этганликдаги айб эпизоди бўйича оқланган.

Шунингдек, "Яшил дунё” савдо мажмуаси объектида 17.844.153.578 сўм жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлик эпизоди бўйича судланувчи Н.Ж. нинг айби 3.481.927.132 сўм жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлик эпизоди ўзгартирилган.

Якуний суд ажримига кўра, Термиз шаҳар суди ва Сурхондарё вилоят суди ҳукмининг Р.Р ва Ж.Н.га оид қисми ўзгаришсиз қолдирилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+