platina.uz
Маданият

Тадбирларда фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади

Санъаткорларни давлат мукофотларига тавсия этишда, биринчи навбатда уларнинг жонли ижро эта олиш қобилияти инобатга олинади.

Тадбирларда фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади

Концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади.

“Концерт-томоша фаолиятида жонли ижрони янада рағбатлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (207-сон, 08.04.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 майдан:

-давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган барча концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади;

-концерт-томоша тадбирлари рекламаларида тегишлича «Жонли ижро», «Фонограммадан фойдаланган ҳолда жонли овоз» ёки «Фонограммали концерт дастури» деб аниқ кўрсатилиши лозим;

-Маданият вазирлиги томонидан ижодкорларни «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» ва «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» давлат мукофотларига тавсия этишда, биринчи навбатда, уларнинг жонли ижро эта олиш қобилияти инобатга олинади.

2025 йил 1 июлдан:

-жонли ижрода ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари бўйича рекламаларни Ўзбекистон МТРК тизимидаги телерадиоканалларда эфирга бериш учун тадбир ташкилотчисига 30 фоиз миқдорида чегирма берилади;

-жонли ижрода ва фонограммадан қисман фойдаланилган ҳолда ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари Ўзбекистон МТРК тизимидаги телерадиоканалларда тегишли телерадиоканал Бадиий кенгашининг ижобий хулосаси асосида бепул эфирга узатилади.

Ҳар чоракда республиканинг барча ҳудудларида «Жонли ижро ҳафталиги» ўтказилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid