platina.uz
Жамият

Рақобат қўмитаси ипотека ва микромолия ташкилотини жаримага тортди

Улар рекламаларда бўрттирувчи иборалардан фойдаланиб, оммага эълон қилган. 

Рақобат қўмитаси ипотека ва микромолия ташкилотини жаримага тортди

Рақобат қўмитаси ўз ваколати доирасида оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, босма нашрлар, интернет ва ижтимоий тармоқлар)да жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг реклама ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб бормоқда.

Жумладан, ўтказилган мониторингларда ОАВда жойлаштирилган рекламаларда “Ипотека хизмати энг ишончлиси ва энг қадрлиси” ҳамда “Автомобилингизни энг паст фоиз эвазига 300 миллион сўмгача қарз олинг” мазмунидаги рекламада ибораларидан фойдаланишда “энг, фақат” сўзлари қўлланилиб, рекламада бўрттирувчи маънолар ифодаланган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан “IPOTEKA XIZMATI GROUP” МЧЖ ҳамда “Tasfinanse mikromoliya tashkiloti” МЧЖларга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилди.

Ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича “IPOTEKA XIZMATI GROUP” МЧЖ ва “Tasfinanse mikromoliya tashkiloti” МЧЖларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар ҳам берилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid