Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди
Тимур Юсупов аввал "Uzbekistan Airways"да бошқарма бошлиғи сифатида ишлаган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди.
Юсупов Тимур Бахтиярович - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тимур Юсупов тайинловга қадар "Uzbekistan Airways" акциядорлик жамиятининг Ердаги иншоотлардан фойдаланиш ва транспорт бошқармасининг бошлиғи лавозимида фаолият юритган.