Ўзбекистон ўсмирлар термаси жаҳон чемпионатига чиқди
Жамоа Хитойга қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқди.
Саудия Арабистонида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогида 2-тур баҳслари якунига етди.
1-турда Таиландни йирик ҳисобда енгган Ўзбекистон бу сафар Хитойга қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса мезбон Саудия Арабистони Таиландни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бу натижадан сўнг Ўзбекистон ўсмирлар миллий жамоаси саудияликлар билан биргаликда Осиёда биринчилардан бўлиб ЖЧ йўлланмасига эга чиқди. Шунингдек, Ислом Исмоилов шогирдлари Осиё кубогининг чоракфиналига чиқиш масаласини ҳам ҳал этди.
U-17 жаҳон чемпионати 3-27 ноябр кунлари Қатарда бўлиб ўтади.