Ўзбекистон Марказий Осиёда энг катта мудофаа бюджетига эга деб топилди
Ундан кейинги ўринларни Қозоғистон ва Туркманистон эгаллади.

Global Firepower 2025 ҳисоботига кўра, Ўзбекистон мудофаа бюджети бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринда деб топилди
Мамлакат харажатлари 2,8 миллиард долларни ташкил этади.
2 миллиард долларлик мудофаа харажатлари билан Қозоғистон иккинчи поғонани эгаллади. Туркманистон 1,1 миллиард доллар билан 2-ўринда.
Энг кам мудофаа харажатлари Қирғизистон (221,8 миллион доллар) ва Тожикистонда (446 миллион доллар) кузатилган.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институти маълумотларига кўра, глобал мудофаа харажатлари бир йил ичида 2023 йилдаги 2,24 триллион доллардан 2024 йилда 2,46 триллион долларгача ошган.
Дунёдаги ўн бешта энг йирик мудофаа бюджети умумий йиғиндиси 2 триллион доллардан сал кам бўлиб, шундан 968 миллиард доллар (деярли ярми) фақат Қўшма Штатларга кетади.
Қолган ўн тўртта давлатнинг умумий мудофаа бюджети 1 триллион доллардан сал кўпроқни ташкил этади, бу Қўшма Штатлардан атиги 5,1 фоизга кўп.
Ҳарбий харажатлар бўйича Хитой 235 миллиард долларлик бюджет билан иккинчи, Россия эса 145,9 миллиард доллар билан учинчи ўринда туради.
Бироқ, харид қобилияти паритетини ҳисобга олган ҳолда, Хитойнинг тузатилган мудофаа бюджети 477 миллиард долларни, Россияники эса 461 миллиард долларни ташкил қилади.