platina.uz

Хоразмда бюджет ташкилотлари учун 44 млрд сўмдан ошиқ пул ажратилди

Вилоят ҳокимлигига иккита хизмат машинаси харид қилиш учун 1,5 млрд сўм берилиши белгиланган. 

Жамият
17 март, 15:29
Хоразмда бюджет ташкилотлари учун 44 млрд сўмдан ошиқ пул ажратилди

Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгаши қарори билан бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар учун 44 млрд 433 млн сўмдан ошиқ маблағ ажратилди. Қарор 2025 йил 17 март куни эълон қилинган.

Жумладан, Хоразм футбол клуби майдони чим қопламаси ва ВАР қурилмаси учун 6 млрд 650 млн сўм, вилоятда чўл ўсимликларидан "яшил қопламалар" барпо этиш учун 610,2 млн сўм ажратилади.

Тупроққалъа туманидан ўтувчи йўлда жойлашган Фавқулодда ёрдам кўрсатиш маскани харажатларига 1,3 млрд сўм, Ғазовот, Полвон ва Шовот каналлари бўйларида аҳоли ва туристлар учун қулай шароитлар яратиш учун 1,8 млрд сўм берилади.

Вилоят ҳокимлигига хизмат машинаси харид қилиш учун 1,5 млрд сўм, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш харажатларига 30 млрд сўмдан ошиқ пул ажратилиши белгиланди.

Давлат молиявий назорати инспекцияси пулларнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+