platina.uz

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Депутат Алтибай Ражабов эса халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси лавозимига сайланди. 

Жамият
5 ноябрь, 13:56
Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги.

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят сайлов комиссияси раисининг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сессияда 14-Ғозовот сайлов округидан сайланган депутат Ражабов Алтибай Бегжанович халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Сессияда Раҳимов Жўрабек Раҳимович Хоразм вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.

Аввалроқ Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими этиб тасдиқланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+