Хоразмда ичимлик ва оқова сув нархлари қимматлашди

Жумладан, аҳоли учун бир метр куб сув нархи 3500 сўм этиб белгиланди. Нархлар 2024 йилнинг 16 июндан амал қилади. 

Жамият
31 май, 12:42
Хоразмда ичимлик ва оқова сув нархлари қимматлашди

Хоразмда ичимлик ва оқава сув хизматларининг янги нархи эълон қилинди.

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши томонидан 2024 йил 30 майда Хоразм вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди. Унга кўра 2024 йилнинг 16 июндан қуйидаги белгиланган тарифлар амалда қўлланилади:

Ичимлик суви:

а) аҳоли учун –1 м3 – 3 500 сўм;

б) буджет ташкилотлари учун - 1 м3 – 8 000 сўм;

в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1 м3 – 8 000 сўм;

Оқова сув хизмати учун:

а) аҳоли учун – 1 м3 – 1 700 сўм;

б) буджет ташкилотлари учун - 1 м3– 2 800 сўм;

в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1 м3– 2 800 сўм.

Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган. Эслатиб ўтамиз, сув, канализация ва иссиқлик нархлари 1 апрелдан ошганди. Бунга ҚҚС нол ставкасининг бекор қилиниши сабаб бўлган. 

Аввал Тошкент ва Бухорода иссиқ сув тарифлари, Навоий, Наманган ва Жиззахда ҳам ичимлик суви нархлари оширилганди

Шунингдек, Қорақалпоғистон ва Бухорода 15 январдан ичимлик ва оқова сув хизматлари қимматлашиши маълум бўлганди

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ичимлик суви нархлари оширилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+