platina.uz

Самарқанддаги тарихий иншоотларга 46,8 млрд сўмлик зарар етказилди

XIX – ХХ асрларга оид 3 та тарихий масжид бузиб ташланган. 

Жамият
3 кун аввал, 11:30
Самарқанддаги тарихий иншоотларга 46,8 млрд сўмлик зарар етказилди

Самарқанддаги тарихий масжидларга 46,8 млрд сўмлик зарар етказилди.

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилган.

Тадбир давомида Самарқанд вилоятидаги XIX – ХХ асрларга оид 3 та тарихий масжид бинолари бузиб ташланганлиги ҳамда 1 таси тегишли рухсатсиз таъмирланганлиги оқибатида ёдгорликларга жами 46,8 млрд сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.

Хусусан, Каттақўрғон туманидаги “Кушоқ ота” масжиди бузилган, ёдгорликка 19,6 млрд зарар келтирилган.

Ургутдаги “Аҳмад Яссавий” ва “Ҳожи Ўринбой” масжидлари бузилиб, 17 млрд сўмлик зарар етказилган.

Шунингдек, Самарқанд туманидаги “Кулба” архитектура ёдгорлиги рухсатсиз таъмирланганлиги натижасида 10,2 млрд сўмлик зарар етказилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+