Сурияда Башар Асад тарафдорлари билан тўқнашувларда 13 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлди
Улар Жебла шаҳри ва Латакия вилоятининг турли туманларида бир неча ҳужум уюштирган.

Суриянинг янги ҳукумати хавфсизлик хизматининг камида 13 нафар ходими собиқ президент Башар Асад тарафдорлари билан тўқнашувларда ҳалок бўлди.
Улар Жебла шаҳри ва Латакиянинг турли туманларида бир неча ҳужум уюштирган, дея хабар бермоқда Сурия телеканаллари. Жебла яқинида Россиянинг Хмеймим авиабазаси жойлашган.
Телеканал маълумотларига кўра, Жебладаги денгиз коллежи яқинида шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда. Латакия яқинидаги тўқнашувларга Сурия армиясининг вертолётлари ва самолётлари юборилди. Сурия Мудофаа вазирлигидаги манбанинг билдиришича, департамент ҳам у ерга қуролли кучларни юборишни буюрган.
Латакия Хавфсизлик Бош директори Мустафо Кнефати Санага Асад тарафдорлари гуруҳлари Жебла ҳудуди ва атрофидаги бир қанча назорат пунктлари ҳамда патрулларга ҳужум қилганини тасдиқлади.
У "кўплаб аскарлар" ҳалок бўлганини ва яраланганини айтди, лекин у аниқ рақам айтмади.
2024 йил 8 декабрда “Ҳаят Таҳрир аш-Шам” гуруҳи Сурияда ҳокимиятни қўлга киритди. Сурия президенти Башар Асад истеъфога чиқди ва оиласи билан Россияга қочиб кетди.