Дилмурод Қосимов Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди
У прокуратура органларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

Бош прокурорга ўринбосар тайинланди.
Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Қосимов Дилмурод Султанмуратович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Қосимов Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозимида ишлаган.
У прокуратура органларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.